Бугун 23 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Бир қатор ОАВ ва журналистлар Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судида Россияга қарши ишда ютиб чиқди

Бир қатор ОАВ ва журналистлар Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судида Россияга қарши ишда ютиб чиқди

Страсбургдаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Россияда “хорижий агент” деб эълон қилинган 107 нафар шахс ва тузилманинг Россия расмийларига қарши даъвоси юзасидан қарор чиқарди. Даъвогарлар орасида блогер Юрий Дуд, сиёсатшунос Екатерина Шулман, “Международный мемориал” инсон ҳуқуқлари жамияти, “Озодлик” радиоси, “Дожд” телеканали, Тhe Insider нашри, шунингдек, “Проект”, “Важныe историй" ва “Медиазона” нашрларининг журналистлари бор.

"Россиянинг “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонуни чалғитувчидир. Шунингдек, унинг мақсади “шаффофлик ёки қонуний миллий хавфсизлик муаммоларини ҳал қилиш ўрнига жазолаш ва қўрқитишдан иборат. Россия Федерацияси етказилган зарар учун товон тўлаши шарт", дейилади суд қарорида.

Қайд этилишича, энг катта товон “Озодлик” радиоси учун тайинланган бўлиб, моддий зарар учун 955 440 еврони ташкил этади. Бундан ташқари, маънавий зарарни қоплаш учун Россия аризачиларга моддий зарарни қоплаш ва суд харажатларини тўлашни ҳисобга олмаганда, беш мингдан ўн минг еврогача тўлаши керак.

Киритилди: 21:55 22.10.2024. Ўқилди: 359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!