Бугун 28 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Бир кечада Тошкентнинг учта туманида 7 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Бир кечада Тошкентнинг учта туманида 7 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Кеча, 26 декабрдан 27 декабрга ўтар кечаси Тошкентнинг 3 та туманида 7 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Учтепа тумани ТХАЙ кўчасида соаҳ 00:40 атрофида содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи 1999 йилда туғилган Н.К. Tracker автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиши натижасида йўдни ажратиб турувчи бетон тўсиққа ва бетон сим ёғочга урилиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ушбу ЙТҲ натижасида, ҳайдовчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Олмазор тумани, Беруний кўчасида соат 00:45 атрофида содир бўлган ЙТҲда Malibu-2, Cobalt, BMW ва Matiz автомашиналари тўқнашуви натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ушбу ЙТҲ натижасида BMW автомашина йўловчиси 1992 йилда туғилган Ф.А.га тез ёрдам ходимлари томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мирзо Улуғбек тумани Олтинтепа кўчасида соат 01:10 атрофида содир бўлган ЙТҲда 2004 йилда туғилган ҳайдовчи Д.А. бошқарувидаги Nexia-3 ҳамда 1979 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Captiva автомашиналари тўқнашуви натижасида ЙТҲ содир бўлган.

ЙТҲ натижасида Nexia-3 автомашинаси ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган.

Ҳодиса юқоридаги мазкур ҳолатлар юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:40 27.12.2024. Ўқилди: 345 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!