Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Бир бемор ўлди: Мексика коронавирусга қарши чораларни кучайтирмоқда

Бир бемор ўлди: Мексика коронавирусга қарши чораларни кучайтирмоқда

Пайшанба куни Мексикадаги вазирликлар мамлакатда коронавирус эпидемиясининг олдини олиш чоралари доирасида вазифаларини бажаришни тўхтатади, деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг ўринбосари Уго Лопез.

"Вазирлик раҳбарлари қайси фаолиятни давом эттириш кераклигини ва нимани кечиктириш лозимлигини аниқлайдилар", деди Лопез.

Расмийнинг таъкидлашича, давлат муҳим функцияларини бажаришда давом этади ва асосий қарор қабул қилувчилар ўз жойларида қоладилар.

"Тўхтатиб бўлмайдиган муҳим вазифалар мавжуд, чунки бизга касалхоналар, ёқилғи, энергия, тозалаш ва жамоат хавфсизлиги керак", - дея тушунтирди Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг ўринбосари.

Ўтган кун давомида мамлакатда коронавирусга чалинган 70 та бемор аниқланди, беморларнинг умумий сони 475 тага этди. Олтинчи кекса бемор организмидаги бошқа оғир хасталиклар туфайли вафот этди. Беморларнинг 10 фоиздан камроғи касалхонага ётқизилган, уларнинг аксарияти барқарор ҳолатда.
 

Киритилди: 10:04 26.03.2020. Ўқилди: 1608 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!