Россияда мактаб ўқувчиси бешинчи этаждан тушиб кетиб, тирик қолди.
Владикавказда бешинчи қаватдан қулаган мактаб ўқувчисининг жароҳати билан боғлиқ ҳолатлар текширилмоқда. Бу ҳақда Россия Федерациясининг Шимолий Осетия-Алания Республикаси бўйича тергов бошқармаси хабар берди.
12 ёшли мактаб ўқувчиси хонада синглиси билан ўйнаб, деразага чиқиб кетган, бола бешинчи қаватдан қулаган. Жабрланувчи тирик қолди ва кўплаб жароҳатлар билан касалхонага ётқизилди.
Унинг аҳволи ҳақида тафсилотлар номаълум. Мазкур ҳолат юзасидан Республика тергов қўмитаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.