МИБнинг Бешариқ туман бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжатларига асосан, «Яхёбек» фермер хўжалигидан Давлат солиқ инспекцияси фойдасига солиқ қарздорлигини ундириш чоралари кўрилмоқда.
Мазкур қарздорликни қоплаш мақсадида фермер хўжалигига тегишли узоқ муддатли ижарадаги ер участкасига бўлган ҳуқуқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–131-сон қарорига мувофиқ 3,1 миллиард сўм қийматда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.
Қарздорликни ўз вақтида тўламаслик оқибатида ердан фойдаланиш ҳуқуқи ҳам аукционга чиқарилиши мумкин.
Солиқ қарзи — жиддий масала. Мажбуриятни ўз вақтида бажариш эса ҳар бир тадбиркорнинг масъулияти!