Москва Будапешт меморандумига амал қилмаяпти.
Бу ҳақда Германия ҳукумати расмий вакили ўринбосари Волфганг Бюхнер маълум қилди. "Биз ҳар куни Россия Федерацияси Украина ядро қуролидан воз кечган келишувни бузаётганини кўрмоқдамиз", дея таъкидлади сиёсатчи.
"Украина ўзининг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини сақлаб қолиш кафолати эвазига ядро қуролига эга бўлган ва ундан воз кечган ягона давлат ҳисобланади, аммо Россия Будапешт меморандумини оёқ ости қилмоқда", дейди Германия Ташқи ишлар вазирлиги.
Аввалроқ Володимир Зеленский Россия Будапешт меморандумини бузаётгани ҳақида гапирган эди. Ушбу ҳужжат 1994 йилда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти саммитида Украина, Россия, Буюк Британия ва АҚШ томонидан имзоланган.