Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок ЕХҲТнинг Скопьедаги саммитига жўнаб кетишдан олдин, ЕХҲТ Россиядаги кескин муносабатлар шароитида ҳам ташкилотнинг “етарли даражада функционал бўлиб қолиши” учун зарур воситаларга эга бўлиши керак, дея таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина ва Болтиқбўйи давлатлари Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг иштироки туфайли йиғилишда қатнашмасликка қарор қилган эди. Бербокнинг айтишича, у бойкот чақириқларини тушунади, бироқ айни пайтда учрашувда Москва билан келишмовчиликларни шахсан муҳокама қилиш зарур, деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, Россия ва Белоруссия ЕХҲТни беқарорлаштиришни истайди, аммо бунга эриша олмайди.