Шимолий Каролина штатида яшовчи эркак Aллен Богер бензини тугаб қолгани туфайли лотереяда 10 миллион доллар ютди. Бу ҳақда UPI агентлиги хабар берди.
Эркак дўконга борган, лекин йўл давомида у автомобил ёқилғи қуйиш шохобчасига киришга мажбур бўлган, чунки унинг машинасида бензин тугаган. Ёқилғи қуйиш шохобчасида у 30 долларга лотерея чиптасини сотиб олган. Натижада 10 миллион доллар ютуқ чиққан.
"Мен ҳар доим омадли бўлганман", – деди у. Аллен пулларни қарзларни тўлаш учун сарфлаш, шунингдек, пенсияга чиқиш ниятида.