Бугун 23 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Бенгал кўрфазида юк кемаси чўкиб кетди

Бенгал кўрфазида юк кемаси чўкиб кетди

Бенгал кўрфазида Панама байроғи остида сузиб кетаётган MV Ocean Winner юк кемаси ҳалокатга учраб, чўкиб кетди. Бу ҳақда PTI хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса Ҳиндистоннинг Одиша штати соҳилидан тахминан 240 денгиз мили узоқликда содир бўлган.

Кема бортида 24 нафар экипаж аъзоси — Хитойнинг 20, Мьянманинг 3 ва Бангладешнинг 1 нафар фуқароси бўлган.

MV Ocean Winner темир рудаси юки билан Сингапур томон ҳаракатланаётган эди. Экипаж аъзоларининг ҳозирги ҳолати ҳақида маълумот берилмаган.

Киритилди: 23:41 22.08.2026. Ўқилди: 336 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!