Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

"Бенфика"нинг собиқ футболчиси ЙТҲда вафот этди

"Бенфика"нинг собиқ футболчиси ЙТҲда вафот этди

"Бенфика"нинг собиқ футболчиси Ману 43 ёшида вафот этди.

Бу ҳақда "Алверка" клуби матбуот хизмати маълум қилди.

A Bola газетасининг хабар беришича, Ману автоҳалокат натижасида вафот этган.

Ману Португалиянинг "Алверка" клубининг ёшлар тизимининг маҳсулидир. Фаолияти давомида у Португалия, Италия, Греция, Польша, Хитой ва Кипр лигаларида ўйнаган.

"Легия" билан у икки марта Польша кубогини қўлга киритган (2011 ва 2012). У 2019 йилда профессионал футболдан кетган.

Киритилди: 10:31 13.07.2026. Ўқилди: 1315 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар