Белдирсойда ҳалок бўлган йигитлардан бири бахтсиз воқеа юз беришидан олдин Инстаграмдаги саҳифасига видео жойлаган, деб ёзади Дарё . Унда аввал дор йўли орқали юқорига кўтарилиш, шунингдек, сноуборд билан сўнгги бор пастга тушиш жараёни арафасидаги ҳолатларни тасвирга олинган.
Эслатиб ўтамиз, 24 декабр куни соат 16:00 ларда Белдирсойда уч йигит (М.М. 1994 й.т., М.М. 1999 й.т., М.С. 1999 й.т.) тақиқланган хавфли ҳудудда сноуборд билан шуғулланиши оқибатида қор кўчкиси юзага келган, улар қор уюмлари остида қолиб вафот этган. Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида уларнинг жасадлари соат 19:05 да қор уюмлари остидан олиб чиқилган.
ФВВ баёнотига кўра, йигитлар қор кўчкиси оқибатида бир ярим метр қор тагида қолиб кетган.