Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Беларус ҳукумати Бутун Беларус Халқ Ассамблеяси томонидан маъқулланган ҳарбий доктринани эълон қилди

Беларус ҳукумати Бутун Беларус Халқ Ассамблеяси томонидан маъқулланган ҳарбий доктринани эълон қилди

Беларус ҳукумати бир кун аввал Бутун Беларус Халқ Ассамблеяси томонидан маъқулланган ҳарбий доктринани эълон қилди.

Ҳужжатда Беларуснинг халқаро қуролли можарога қўшилиш эҳтимоли ҳақида сўз боради - «шу жумладан, Шарқий Европа давлатларининг интенсив ҳарбий тайёргарликлари, Польша ва Болтиқбўйи мамлакатлари раҳбариятининг агрессив сиёсати туфайли».

Бундан ташқари, доктринада Ғарбнинг Беларусда «ички қуролли можаро» қўзғатишга олиб келадиган зўравонлик усулларига ўтиш эҳтимоли, шунингдек, Ғарб давлатларининг КХШТ ва Иттифоқ давлатидаги интеграция алоқаларини йўқ қилишга атайлаб уринишлари ҳисобга олинади.

Белоруссия доктринада ўз иттифоқчиларига - Россия ва КХШТ мамлакатларига тажовуз содир бўлган тақдирда уларга ҳарбий ёрдам кўрсатиш имкониятини ҳам белгилаб қўйган.

Киритилди: 18:37 26.04.2024. Ўқилди: 677 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!