Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Бекхэмнинг 21 ёшли ўғли миллиардернинг қизига уйланмоқда (фото)

Бекхэмнинг 21 ёшли ўғли миллиардернинг қизига уйланмоқда (фото)

Виктория Бекхэм ўғли Бруклиннинг тўйига тайёргарлик кўрмоқда.

«У актриса Никола Пельтц билан ҳаёт йўлларини боғламоқда», деб хабар берди хонанда Инстаграмдаги саҳифасида.

Виктория келин-куёвга севги ва бахт тилади. Ўз навбатида, Никола ҳам қайнонасини жуда қаттиқ яхши кўришини ҳамда ўзини энг бахтли қиз деб билишини ёзди.

21 ёшли Бруклиннинг ота-онаси ўғлининг танловидан мамнун, улар 25 ёшли Николани биринчи кўрганларидаёқ яхши кўриб қолишган.

Николанинг отаси - америкалик бизнесмен Нельсон Пельтц бўлиб, унинг бойлиги 1,72 миллиард долларга баҳоланади.

Бўлажак Бекхэм хоним эса “Трансформерлар” ҳамда “Модель Бейтс” каби  фильмларида роль ижро этган.

Бекхэмнинг 21 ёшли ўғли миллиардернинг қизига уйланмоқда (фото)

 

 

Киритилди: 21:23 12.07.2020. Ўқилди: 11388 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!