«Тошкент беш ташаббус ҳаракати» доирасида Ёшлар билан очиқ мулоқотда қатнашган Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари учун бешта фандан тест синовлари бўлиши ҳақидаги масалага тўхталиб ўтди.
«Ҳозирча бу йилги тест синовларида нечта фандан имтиҳон бўлиши масаласи тўлиқ ҳал бўлгани йўқ. Бу масалани ҳал қиладиган республиканинг махсус комиссияси бор. Ушбу комиссия аъзоси сифатида сизга айтишим мумкинки, 5та фандан тест бўлиши масаласи ҳеч қаерда тасдиқлангани йўқ.
Кўрдингиз пандемия сабаб ўтган йили 2та фандан имтиҳонлар ўтказилди. Карантин тўлиқ чекинмаган ҳолатда иккита фандан топшириб, кейинги йилда бирданига бешта фандан бўлиши ҳам унчалик тўғри бўлмайди. Бу масала кўриб чиқилмоқда ва тез орада аниқ бир тўхтамга келинади», деди Мусаев.