Швейцария чемпионатининг 9-турида Беҳруз Каримов шарафини ҳимоя қилаётган "Лугано" сафарда "Лозанна"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 4:0.
Учрашув қаҳрамони Делкруа бўлди. У 35, 48 ва 52-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилиб, хет-трик расмийлаштирди. Яна бир гол "Лозанна" футболчиси Совнинг автоголи ҳисобига ёзилди.
Ҳамюртимиз Беҳруз Каримов баҳсни асосий таркибда бошлади ва фаол ўйин кўрсатди. Ўзбекистонлик футболчи "Лугано"нинг учинчи голига ассист муаллифи бўлди.
Каримов 72-дақиқада захирага олинди.
Ушбу ғалабадан сўнг "Лугано" 25 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Лозанна" эса 6 очко билан сўнгги — 12-поғонада қолди.