Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

"Байрутдаги портлашда Ливаннинг ўзи айбдор". Капитан Путинга хат ёзди

A A A
"Байрутдаги портлашда Ливаннинг ўзи айбдор". Капитан Путинга хат ёзди

Ҳалокатли аммиак селитрасини ташиш учун "Росус" кемасига ёлланган Россия капитани Борис Прокошев Байрут портида ҳибсга олиниши ва Россия Президенти Владимир Путинга йўллаган хатлари ҳақида гапирди.

Бир неча йил давомида Байрут портида бўлган уч минг тонна аммиакли селитра портлаб, бутун шаҳарни вайронага айлантирди ва 100 дан ортиқ одамни ўлдирди. Прокошев «Сибирь. Реалии» нашрига берган интервьюсида Хабаровскда туғилган Игор Гречушкин томонидан кема сотиб олинаётган пайтда ишга ёлланганини маълум қилди. Тадбиркор Мозамбик билан ўғит етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган. Батумда юкларни олиб, белгиланган жойга бориш керак эди, аммо йўлда кема эгасидан Ливанга кириш ва қўшимча юкларни олиш тўғрисида буйруқ келди.

Прокошевнинг айтишича, портда анчадан бери экипаж учун на озиқ-овқат маҳсулотлари, на мажбурий порт йиғимлари, на олдинги экипажнинг маоши тўланганлиги маълум бўлди. Байрут ҳукумати "Росус" жамоасига Ливанни тарк этишни тақиқлади. Шундан сўнг капитан мунтазам равишда Россия Президенти Владимир Путин маъмуриятига ва Ливандаги Россия консуллигига ёрдам сўраб хат юборишни бошлади.

“Мен Путинга ҳар ой хат ёздим. Консуллик менга "Путин махсус кучларни юборишини хоҳлайсизми?", — деб жавоб қайтаришга одатланди", дейди капитан.

Бундай тарздаги бир нечта жавоблардан сўнг жамоа кемадаги ёқилғини сотиб юборди ва адвокатлар ёллади, 11 ойдан кейин улар уйларига қайтиб кетишди, аммиак билан кема Байрутда қолди. Вақт ўтиши билан ташлаб кетилган кема тешилгани туфайли портда "чўкди" ва ҳеч ким юкни сўрамади. Капитаннинг сўзларига кўра, Гречушкин бир миллион доллар миқдорида ўғит етказиб бериш учун аванс олган ва ҳозирда Кипрда яшайди. "Мозамбик юкларни талаб қилолмайди, чунки у пулини тўланмаган. Ливан маъмурлари аммиакли селитрани ўз хоҳишига кўра чиқариб юборишлари мумкин эди, аммо бундай қилишмади", — деди Прокошев.

"Улар (Ливан ҳукумати) айбдор. Имкон қадар тез (хавфли юк ташувчи кемадан) қутулиш керак эди», — дея қўшимча қилди капитан.

Aввалроқ Кипр хавфсизлик хизмати Гречушкинни 4 август куни кечқурун юз берган Байрутдаги портлаш муносабати билан қидираётгани маълум бўлди. Дастлаб портда пиротехника портлаган деб тахмин қилинган, аммо Ливан Ички ишлар вазири Муҳаммад Феҳми россиялик бизнесмендан мусодара қилинган аммиак селитраси портлади, деб ҳисобламоқда. Фавқулодда вазиятнинг аниқ сабаблари аниқланмоқда. 

Киритилди: 08:50 06.08.2020. Ўқилди: 5993 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар