Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Байрутдаги портлаш бўйича айбланувчи топилди. У собиқ бош вазир экани айтилмоқда

Байрутдаги портлаш бўйича айбланувчи топилди. У собиқ бош вазир экани айтилмоқда

Жорий йилнинг августида Ливан пойтахти Байрутда юз берган кучли портлаш учун мамлакатнинг собиқ бош вазири Ҳасан Диаб ва у бошчилик қилган ҳукуматда ишлаган уч вазир айбланмоқда. 

Deutsche Welle хабарига кўра, уларнинг айби “фожиа ва инсонлар орасида қурбонларга олиб келган совуққонлик” эканлиги айтиляпти. Айбланаётганлар келгуси ҳафтада тергов қилинади ва уларнинг иши судга ошиши ёки ошмаслиги маълум бўлади. 

Ҳасад Диабдан ташқари лоқайдликка йўл қўйгани айтилаётган собиқ вазирлар Молия вазирлигини бошқарган Али Ҳасан Халил, Ободончилик вазири бўлиб ишлаган Ғози Зуайтир ва ўша пайтда Транспорт вазирлигига бошчилик қилган Юсуф Финянусдир. 

Эслатиб ўтамиз, 4 август куни Байрут портида 2700 тоннадан ортиқ аммиакли селитра портлади. Бунинг оқибатида 200 дан зиёд киши ҳалок бўлди, 6 минг киши яраланди. Портлаш натижасида келиб чиққан иқтисодий зарар 15 миллиард доллар деб баҳоланмоқда. Ҳодиса ортидан бошланган норозилик намойишлари туфайли ҳукумат истеъфо беришга мажбур бўлди. 

Киритилди: 12:15 11.12.2020. Ўқилди: 2269 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!