Қозоғистонлик интернет фойдаланувчилар орасида болалар байрамида ғайрат билан рақсга тушаётган боғча тарбиячиси машҳур бўлиб кетди, деб ёзади Tengrinews.
Instagram га жойланган видео бир неча соат ичида юз минг марта томоша қилинди ва юзлаб изоҳ йиғди.
Фойдаланувчилар таъкидлашича, рақсга тушаётган аёл томоша кўрсатаётган болаларнинг тарбиячиси. Улар боғча опанинг ҳолатга берилиб кетганидан завқланди.