Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Байденнинг қачон “тикка шўнғиши” айтилди

A A A
Байденнинг қачон “тикка шўнғиши” айтилди

Америка Қўшма Штатларига Оқ уйнинг “эскирган” раҳбари Жо Байден ўрнига ғайратли ва диққатини жамлаган президент керак. Бу ҳақда “Fox News” журналисти Стюарт Варни таъкидлади.

“Бу президентлик муддати аллақачон йўқ бўлиб бормоқда. Ўйлайманки, у (Байден - таҳр.) оралиқ сайловларда демократлар аянчли тарзда мағлуб бўлса, тикка шўнғийди”, - деди телебошловчи.

Варнининг таъкидлашича, ҳамма нарсани аслида ким бошқараётганини ҳеч ким тушунмайди.

Aввалроқ америкаликларнинг ярмидан кўпи AҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден ва собиқ давлат раҳбари Дональд Трампнинг 2024 йилда янги муддатга сайланишини истамаслиги маълум бўлган эди.

AҚШда 2022 йилнинг 8 ноябрь куни Aмерика Конгрессининг иккала палатасига оралиқ сайловлар учун асосий овоз бериш бўлиб ўтади.

Байден иккинчи муддатга президентлик қилиш ниятида эканлигини маълум қилди, бироқ ҳали якуний қарорга келгани йўқ. Ўтган ҳафта у ноябрда бўлиб ўтадиган Конгресс сайловларидан сўнг қайта сайланиш тўғрисида қарор қабул қилишини маълум қилди ва Трампни яна мағлуб эта олишига ишонч билдирди.

Бу йил 80 ёшга тўладиган Байден Қўшма Штатларнинг тарихдаги энг кекса президентига айланди. У мунтазам равишда кулгили вазиятларга тушиб қолади, Aмерика раҳбарининг рақиблари бунга ёш ва соғлиқ билан боғлиқ бўлган муаммоларни сабаб қилиб кўрсатади.

Киритилди: 14:05 31.10.2022. Ўқилди: 3960 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар