Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Байден янги қонунни имзолади

A A A
Байден янги қонунни имзолади

АҚШ президенти Жо Байден Конгресс томонидан маъқулланган, бир жинсли ва ирқлараро никоҳларни қонунийлаштирадиган "Никоҳни ҳурмат қилиш" тўғрисидаги қонунни имзолади.

"Бугун ажойиб кун! Америка нафақат айримлар учун, балки ҳамма учун тенглик, эркинлик ва адолат сари катта қадам ташлайдиган кун", деди Жо Байден имзолаш маросимида.

Қонун лойиҳаси аввалроқ Конгресснинг ҳар икки палатасида қонунчиларнинг катта қисми томонидан маъқулланган эди. Унга 61 сенатор овоз берган, Демократик фракциясининг барча аъзолари ва 12 республикачи, 36 сенатор қарши чиқишган.

Қонун лойиҳаси бутун мамлакат бўйлаб бир жинсли никоҳни қонунийлаштириш бўйича миллий талабни белгиламайди. Ҳужжат АҚШнинг ҳар қандай штатини бошқа штатларда тузилган бир жинсли никоҳларни тан олишга мажбур қилади, гарчи бу штатнинг ўзи бундай иттифоқларни тан олмаса ҳам.

Ҳужжат, шунингдек, 1996 йилда қабул қилинган “Никоҳни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни ҳам бекор қилади, унда никоҳ фақат эркак ва аёл ўртасида тузилиши келтириб ўтилган. Ўша пайтда сенатор бўлган Жо Байден унга овоз берган. Бир неча йил ўтгач, штатлар бир жинсли уюшмаларни, кейин эса никоҳни қонунийлаштира бошладилар. 2015 йилда Олий суд америкаликларнинг бир жинсли никоҳга кириш ҳуқуқи мамлакат конституцияси билан ҳимоялангани ҳақида қарор чиқарди. Бироқ, бу ҳуқуқ қонунда мустаҳкамланмаган ва ушбу қонун ташаббускорларининг фикрича, Олий суднинг кўпчилик консерватив аъзолари 2015 йилги қарорни қайта кўриб чиқиши мумкин...

Киритилди: 21:47 14.12.2022. Ўқилди: 5122 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар