Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Байден янги қонун лойиҳасини имзолади

A A A
Байден янги қонун лойиҳасини имзолади

АҚШ президенти Жо Байден иқлимни муҳофаза қилиш, мамлакатнинг энергия хавфсизлигини таъминлаш ва аҳоли саломатлигини қўллаб-қувватлашга катта сармоя киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини имзолади.

Ўн йилдан сал кўпроқ вақт ичида иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун 375 миллиард доллар ажратилади. Яна 64 миллиард соғлиқни сақлаш ташаббусларига, шу жумладан дори-дармонлар нархини пасайтиришга йўналтирилади.

Йирик компаниялардан олинадиган янги солиқлар ҳамда бадавлат жисмоний ва юридик шахслардан олинадиган тўловларни ошириш ҳисобига бюджетга зарур маблағлар жалб қилинади.

Киритилди: 09:42 17.08.2022. Ўқилди: 1689 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда