Нью-Орлеандаги терактни амалга оширган шахс кўп йиллар давомида АҚШ Қуролли Кучларида хизмат қилган, деди АҚШ етакчиси Жо Байден.
АҚШ президентининг сўзларига кўра, гумонланувчи чиқишдан олдин таҳдидли видео ёзиб олган.
Бундан ташқари, ТАССнинг ёзишича, Америка етакчиси Америка Қўшма Штатлари махсус хизматлари Нью-Орлеандаги теракт ва Лас-Вегасдаги портлаш ўртасида боғлиқлик бор-йўқлигини ўрганаётганини қўшимча қилди.