АҚШ президенти Жо Байден Мичиганга сафари чоғида электр транспорт воситалари ишлаб чиқарадиган Ford заводига ташриф буюрди.
Оқ уй раҳбари бутунлай янги электромобилни синовдан ўтказишга қарор қилди ва машинани ўзи бошқариб кўрди.
Ford ўзининг F-150 Lighting электромобилини 19-май, чоршанба куни расман намойиш этди, бу энг кўп сотилган пикапнинг тўлиқ электр версиясидир.
Байден сафардан ва транспорт воситасининг ишлашидан мамнун эканини билдирган. У электромобил тезкор эканлигини ва уни ўзи учун сотиб олишини қўшимча қилди.