2022 йил 24 февралда Украинада уруш бошланганидан бери Россия президенти Владимир Путин ва унинг америкалик ҳамкасби Жо Байден тўғридан-тўғри мулоқот қилмаган бўлсалар-да, билвосита алоқа каналларини сақлаб қолишди.
Бу ҳақда The New York Times нашри хабар бермоқда.
Мақолада таъкидланишича, Москва ва Вашингтон турли идоралар даражасида ўзаро ҳамкорлик қилган.
Шундай қилиб, АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Россия етакчисининг ёрдамчиси Юрий Ушаковга “яширинча бир қатор қўнғироқларни бошлади”. Улардан бирида америкалик амалдор АҚШ портловчи мосламалар бўлган посилкаларни курерлик хизматлари орқали жўнатиш билан боғлиқ вазият учун Россияни жавобгар деб билишини аниқ айтди.
Мақолада, шунингдек, Марказий разведка бошқармаси раҳбари Уильям Бернс бу масалани Россия ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин ва ФСБ раҳбари Александр Бортников билан муҳокама қилгани айтилади. Америка томони бу россиялик амалдорлар Россия президенти билан мунтазам алоқада бўлган деб тахмин қилган.