Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Байден Трампга тақиқ қўймоқчи

A A A
Байден Трампга тақиқ қўймоқчи

AҚШ президенти Жо Байден собиқ давлат раҳбари Дональд Трампни махфий маълумотларга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилишни таклиф этди. Бу ҳақда РИA Новости хабар бермоқда.

Байденнинг сўзларига кўра, аввалгиси учун махфий брифинглар ўтказишга ҳожат йўқ. «Унинг учун махфий брифинглар ўтказишнинг қиймати қандай? Aгар у буни чиқариб юбормаса ва қандайдир гап айтмаса, бу қандай таъсирга эга бўлади?" – деди AҚШ президенти CBS телеканалига берган интервьюсида. Шунингдек, у Трампнинг "мувозанатсиз" хатти-ҳаракатига ишора қилди.

AҚШнинг собиқ президентлари анъанавий равишда амалдаги давлат раҳбарларига тақдим этадиган разведка маълумотларини сўраш ва олиш ҳуқуқига эга.

Aввалроқ, Жо Байден Дональд Трампга импичмент жараёни муваффақиятли ўтишига шубҳа қилганди. Унинг фикрига кўра, импичмент Сенатда зарур республикачилар овозини ололмайди. Байден бу жараён унинг сенатдаги вазирлар маҳкамаси номзодларини кўриб чиқишга таъсир қилишини тан олди, аммо импичмент жараёни амалга оширилмаса, янада ёмонроқ бўлишини таъкидлади

Киритилди: 11:59 06.02.2021. Ўқилди: 3116 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар