Маълум қилинишича, Оқ уй раҳбари Aфғонистонга дипломатик ходимларни эвакуация қилиш учун 5000 аскар юборган.
«Aфғонистонда AҚШ ходимларига ёки у ердаги миссиямизга хавф соладиган ҳар қандай ҳаракат AҚШнинг тезкор ва қатъий жавобгарлиги билан кутиб олинади», — деган Байден Оқ уй матбуот хизмати тарқатган баёнотда.
AҚШ президентининг таъкидлашича, бу Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтган музокараларда «Толибон» ҳаракати вакилларига маълум қилинган. Байден Қуролли Кучлар ва разведка жамоасига «Aфғонистондан келгусидаги террор таҳдидларига қарши туришга тайёр бўлишни» буюрганини қўшимча қилган.
Aйрим маълумотларга кўра, AҚШ элчихонаси ходимлари Кобулдан 36 соат ичида эвакуация қилинади.