Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Байден Си Цзиньпин билан телефон орқали суҳбатлашмоқчи

Байден Си Цзиньпин билан телефон орқали суҳбатлашмоқчи

АҚШ Президенти Жо Байден Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан телефон орқали суҳбатлашмоқчи, бироқ, ҳозирча аниқ режалар ҳақида маълумот йўқ. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер журналистлар билан навбатдаги брифингда маълум қилди.

“Қўшма Штатлар бир неча бор Хитой Раиси Си Цзиньпинга қўнғироқ қилиш ниятини етказган. Ҳозирча қўнғироқ ҳақида аниқлик йўқ”, деди у.

“Аввал айтиб ўтганимиздек, биз Хитой билан алоқа каналларини очиқ қолишини муҳим, деб ҳисоблаймиз. Гарчи биз ХХР билан стратегик рақобат ҳақида гапираётган бўлсак ҳам. Хитой билан икки томонлама муносабатлар муҳим ва бу ўзгармайди”, деб қўшимча қилди Жан-Пьер.

АҚШ маъмурияти сўнгги ҳафталарда Байден Си Цзиньпин билан телефон орқали мулоқот қилиш истагини аниқ айтиб келмоқда. Март ойида “Reuters” агентлиги хабар берганидек, Пекин музокараларни ўтказишдан манфаатдор эмас, бунга қисман Вашингтоннинг Тайванга нисбатан ҳаракатлари сабаб бўлмоқда.

Киритилди: 13:40 21.04.2023. Ўқилди: 1268 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!