Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Байден Россиянинг Украинадаги можарода ғалаба қозона олмаслигини айтди

Байден Россиянинг Украинадаги можарода ғалаба қозона олмаслигини айтди

АҚШ президенти Жо Байден Украинадаги можаро Россиянинг ғалабаси билан якунланиши мумкинлигини рад этди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Бу ҳақда Америка етакчиси Британия бош вазири Кей Стармер билан учрашувда айтиб ўтди.

"Россия президенти Владимир Путин Украина билан урушда ғалаба қозона олмайди" - деб таъкидлади Байден.

Аввалроқ Британия бош вазири ва АҚШ раҳбари учрашув чоғида Киевни сўзсиз қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлагани, бироқ Украинанинг Россия ҳудудига зарба беришига қўйилган тақиқни бекор қилиш бўйича қарорни эълон қилмагани маълум бўлган эди.

Июль ойида Байден Россияни Украина можаросида ютқазган томон деб атаган эди. У, шунингдек, Киев НАТОнинг тўлиқ кўмагида Москвани "тўхтата" олишига ишонч билдирди.

Киритилди: 11:43 14.09.2024. Ўқилди: 1676 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!