Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Байден Россия энергетика секторига қарши янги санкция имкониятини ўрганмоқда

Байден Россия энергетика секторига қарши янги санкция имкониятини ўрганмоқда

АҚШ Президенти Жо Байден лавозимидаги сўнгги ҳафталарда Россия Федерацияси энергетика секторига қарши янги йирик санкция жорий этиш масаласини кўриб чиқяпти. Бу ҳақда “Washington Post” эълон қилган мақолада айтилган.

Ушбу санкция ҳали чеклов чораси қўлланмаган рус нефть экспорт қилувчи компаниялари ва гўёки “соя флоти”нинг бир қисми бўлган, энергия ресурсларини ташишда фойдаланиладиган юк кемаларига, шунингдек банклар орқали энергия операцияларини амалга оширишга рухсат берувчи лицензияларга таъсир қилиши мумкин.

Муаллиф фикрича, мазкур эҳтимолий қарор янги Президент Дональд Трампга Украинадаги вазиятни ўнглаш бўйича таклиф этилаётган музокарада ишончлироқ позицияга эга бўлишда ёрдам бериши мумкин. Бундан ташқари Байденда ўз меросхўрига аввалгидан кўра кучлироқ иқтисодиётни қолдириш имкони мавжуд. Шу билан бирга Байден Америкада ёнилғи нархи яна кўтарилишига сабаб бўладиган санкцияни кучайтиришдан қўрқади. Айни шу сабабли у узоқ вақт давомида Россия энергетика секторига нисбатан кескин ҳаракатдан тийилиб келган.

Ғарб давлатларининг РФга нисбатан нефть билан боғлиқ санкцияси 2022 йил 5 декабрдан кучга кирган. Шу кундан бошлаб Европа Иттифоқи денгиз орқали ташиладиган Россия нефтини қабул қилмай қўйди. “Катта еттилик” давлатлари, Австралия ва ЕИ эса нефтни денгиз орқали ташиш учун нарх чегарасини бир баррелга 60 доллар қилиб белгилади. Қора олтинни қиммат ташиш ва суғурта қилиш тақиқланган. Бунга жавобан Президент Владимир Путин фармон билан нефтни шартномада тўғридан-тўғри ёки билвосита максимал нарх белгилаш механизмидан фойдаланиш назарда тутилган мамлакатларга етказиб беришни тўхтатди.

РФ Ғарб бир неча йил олдин қўллай бошлаган ва кучайтиришда давом этаётган санкция босимига дош беришини доим таъкидлаб келади.

Киритилди: 19:31 25.12.2024. Ўқилди: 539 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!