Бугун 17 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Байден: Путин Навалнийнинг ўлими учун жавобгардир

Байден: Путин Навалнийнинг ўлими учун жавобгардир

"Навалний коррупция ва диктатурага жасорат билан қаршилик кўрсатди. Қамоқда ҳам у ҳақиқат ва озодлик овози бўлиб қолди. Уни заҳарлашга уринишдан кейин у қотиллик таҳдиди остида Россияга қайтди. Путин Навалнийнинг ўлдирилиши учун жавобгар, бу Путиннинг шафқатсизлигининг яна бир далилидир, у нафақат бошқа мамлакатлар фуқароларини, балки ўз фуқароларини ҳам ўлдиришга тайёр", — дея таъкидлади АҚШ президенти рус мухолифатчисининг ўлимига бағишланган мурожаатида.

"Навалний Россияда эркинликка, қонун устуворлигига ишонган. У Путиннинг уруш жиноятларига, унинг даҳшатли урушига қарши норозилик билдирди. Тарих бизни, Вакиллар палатасини кузатмоқда: агар биз Украинани қўллаб-қувватламасак, тарих бизни қоралайди. Биз аввалги президентга эргашмаслигимиз ва Россияга ўзи истаганини қилишига йўл қўймаслигимиз керак. Путин ва бутун дунё билиши керакки, агар у НАТО аъзоларидан бирига ҳужум қилса, биз иттифоқ тупроғининг ҳар қаричини ҳимоя қиламиз", — дея қўшимча қилди АҚШ президенти.

У, шунингдек, америкалик сиёсатчиларни Россия Федерациясига қарши бўлган Украинани қўллаб-қувватлашда давом эттишга чақирди.

Қайд этиш керакки, 2021 йилда Байден "Навалнийнинг колонияда ўлдирилиши оқибатлари Россия учун ҳалокатли бўлиши мумкинлигини" айтган эди.

Киритилди: 00:49 17.02.2024. Ўқилди: 4469 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!