Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Байден НАТОни ортда қолмасликка чақирди

Байден НАТОни ортда қолмасликка чақирди

АҚШ президенти Жо Байден Россия ўзининг мудофаа-саноат комплекси суръатини ошираётгани, Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) ҳам ортда қолмаслиги кераклигини айтди.

«Қалқонни қандай мустаҳкамлашимиз мумкин? Биргина жавоб саноат базамизни мустаҳкамлаш бўлиши керак. Мудофаа ишлаб чиқаришига келганда Россия ҳозир уруш ҳолатида. У қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва транспорт воситалари ишлаб чиқаришни сезиларли даражада оширмоқда», - деди Америка раҳбари Вашингтонда бўлиб ўтаётган НАТО саммитининг биринчи ишчи сессиясида. Байден яна Россия Федерацияси Хитой, Шимолий Корея ва Эрондан ёрдам сўрашини таъкидлади.

Киритилди: 07:52 11.07.2024. Ўқилди: 1101 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!