Ливаннинг сайланган президенти Жозеф Аун Исроил билан можаро , шунингдек, иқтисодий инқироздан кейин мамлакатни қайта тиклашда муҳим рол ўйнайди . Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден Оқ уй веб-сайтида эълон қилинган Ливан раҳбарига йўллаган табрикларида маълум қилди .
“Икки йилдан ортиқ вақт давомида Ливан халқи нафақат ҳалокатли уруш ва давом этаётган молиявий инқироздан, балки миллий етакчилик этишмаслигидан ҳам азият чекди. Эндиликда Ливан халқи ўзлари сайлаган парламентарийлар орқали ўз келажагини танлашда демократик ҳуқуқидан фойдаланди. У халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликда тинчлик, хавфсизлик, суверенитет ва қайта қуриш билан боғлиқ йўлни танлади”, — дейилади табрикда.
Байден Қўшма Штатлар Ливанни ўз йўлида қўллаб-қувватлашини қайд этди.