АҚШнинг 39-президенти Жимми Картер билан кенг кўламли хайрлашув маросими Америка пойтахтида бўлиб ўтади, дея маълум қилди Оқ уйнинг амалдаги раҳбари Жо Байден.
"Буюк америкалик хотирасини эъзозлаш учун Вашингтонда расмий давлат дафн маросимини ўтказишни буюраман," - деди сиёсатчи.
ТАССнинг таъкидлашича, маросимга тайёргарлик аллақачон бошланган, уни ўтказиш муддатлари собиқ президентнинг қариндошлари билан келишилмоқда.