Америка президенти Жо Байден ҳозирда украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский билан музокаралар учун Киевга расмий ташриф билан боришни режалаштирмаяпти.
Бу ҳақда Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг (МХК) стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби брифингда маълум қилди.
"Бугун менда бирон бир ташриф ҳақида хабар берадиган ҳеч нарса йўқ", - дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.
Айни пайтда, Байден 25 август куни Зеленскийга қўнғироқ қилиб, Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатилаётгани ҳақида айтиб беришни режалаштирмоқда.
24 август куни Жо Байден Украинага 2,9 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди.