Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Байден Фаластин раҳбари билан кўришишни истамади

Байден Фаластин раҳбари билан кўришишни истамади

АҚШ президенти Жо Байден БМТ Бош Ассамблеясининг сўнгги сессияси доирасида Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос билан кўришишни истамади. Бу ҳақда Axios нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, Байденнинг рад жавоби “ноодатий”дир, ушбу жавоб унинг Исроил – Фаластин музокараларини устувор масалалардан деб ҳисобламасини кўрсатади.

Байденнинг маслаҳатчилари Аббосга АҚШ президенти умуман икки томонлама учрашувлар ўтказмаслигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Аббос ўтган жума куни БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессияида Исроил имзоланган келишувларга амал қилмаётгани ва тинчлик бўйича ташаббуслардан ўзини олиб қочаётганини айтди. “Босқинчи давлатга 1967 йилдаги чегаралар ичидаги, хусусан, Шарқий Қуддусдаги босқинини тўхтатиши учун бир йил муҳлат беряпмиз. Бу вақт ичида Яқин Шарқ квартети (Россия, АҚШ, Европа Иттифоқи ва БМТ) назоратида чегараларни белгилаш ва барча муаммоларни ҳал этишга тайёрмиз. Акс ҳолда нима учун 1967 йилдаги чегаралар ичидаги Исроилни тан олишни давом эттиришимиз керак?” – деди Фаластин раҳбари.

Киритилди: 12:21 30.09.2021. Ўқилди: 2587 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!