АҚШ президенти Жо Байден, “мустақил экспертлар”га таяниб, 2022 йилда ўсиш суръати бўйича Америка иқтисодиёти 1976 йилдан буён биринчи бор Хитойни қувиб ўтиши мумкинлигини таъкидлади.
"Мустақил экспертлар ҳисоб-китобига кўра, АҚШ иқтисодиёти бу йил Хитой иқтисодиётидан кўра тез ўсиши мумкин", – деб ёзган у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Байденнниг айтишича, бундай ҳолат 1976 йилдан буён кузатилмаган эди.
Шу билан бирга, АҚШ президенти ушбу фикрларни айнан қайси экспертларга таяниб айтаётганини ошкор этмаган.
Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) ҳисоб-китобларига кўра, 2022 йилда Хитой ЯИМи ўсиши 3,2 фоиз бўлиши кутилмоқда. Шу билан бирга, ХВЖ Американинг жорий йилдаги иқтисодий ўсиши 1,6 фоиз бўлишини маълум қилган.