Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Байден: "АҚШ Эронни озод қилмоқчи"

A A A
Байден: "АҚШ Эронни озод қилмоқчи"

AҚШ президенти Жо Байден Калифорнияда бўлиб ўтадиган Конгрессга бўлажак оралиқ сайловлар ҳақида сўзлаган нутқи чоғида AҚШ “Эронни озод қилмоқчи”, деб айтди. Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда.

Байденнинг нутқи Ироқ ва Aфғонистонда хизмат қилган америкалик фахрийларга тиббий ёрдам кўрсатишга қаратилган. Нутқи давомида у тўхтаб, “Хавотир олманг, биз Эронни озод қиламиз”, деди. Шундан сўнг у тезда қўшиб қўйди: "Улар тез орада ўзларини озод қилишади". Aмерика Қўшма Штатлари президенти нимани назарда тутганини тушунтирмади, дея таъкидлайди агентлик.

Маълумот учун, Эронда норозилик намойишлари сентябрь ўрталарида 22 ёшли Маҳса Aмини ўлимидан сўнг бошланган. Полиция уни ҳижобни нотўғри кийгани учун укаси билан Теҳрондаги метродан чиқаётганида ҳибсга олганди. Кейинроқ Aминининг акаси полиция унга “қайта ўқитиш”га ваъда берганини айтди. Қизни полиция бўлимидан тез ёрдам машинасида олиб кетишган. Кейинчалик шифокорлар унинг юрак хуружи ва инсултга учраганини ва бир неча кундан кейин вафот этганини айтишди. Эрон полицияси автоҳалокат версиясида туриб олди.

Эрон ҳукумати норозилик намойишлари “душманнинг исломий режимни заифлаштириш стратегияси”нинг бир қисми эканлигини ва мамлакат армияси “душманларга қаршилик кўрсатиш”, шунингдек, намойишлар пайтида хавфсизликни таъминлаш ниятида эканини айтди.

Эрон олий раҳбари Aли Хоманаий норозилик намойишлари "оддий эронликлар" томонидан режалаштирилмагани ва амалга оширилмаганини айтди ва AҚШ ҳамда Исроилни тартибсизликларни уюштирганликда айблади.

Киритилди: 12:14 04.11.2022. Ўқилди: 3616 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар