Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Байден Америка қўшинларининг Германиядан чиқарилишини тўхтатди

A A A
Байден Америка қўшинларининг Германиядан чиқарилишини тўхтатди

Жо Байден Трамп режалаштирган, аммо амалга оширишга улгурмаган Германия ҳудудидаги АҚШ қўшинларининг учдан бир қисмини олиб чиқишни тўхтатди. 

Энди АҚШнинг ҳарбий иштироки "миллий хавфсизликнинг устувор йўналишларига" мос келади.

Бу ҳақда "azon.uz" ёзмоқда.

АҚШ президенти Жо Байден ўзидан аввалги Дональд Трамп Оқ уй раҳбари сифатида режалаштирган Америка контингентининг учдан бир қисмини Германиядан олиб чиқиш тартибини тўлиқ тўхтатганлигини эълон қилди. 4 феврал, пайшанба куни Давлат департаментида нутқ сўзлаган Байден қўшинларни олиб чиқиб кетиш АҚШнинг янги мудофаа вазири Ллойд Остин дунё бўйлаб АҚШ қўшинлари жойлашиши ҳақида тўғрисида ҳисобот тайёрламагунча тўхтатилишини айтган.

2020 йил июнь ойида Трамп Германиядан 12 мингга яқин аскарни, яъни АҚШнинг Германиядаги барча контингентининг учдан бир қисмини олиб чиқиб кетиш ниятини эълон қилди ва буни Берлиннинг, унинг нуқтаи назарида, мудофаа эҳтиёжлари учун жуда кам маблағ ажратаётгани билан изоҳлаган эди.

Трампнинг эълонидан бир неча ҳафта ўтгач, АҚШнинг ўша пайтдаги мудофаа вазири Марк Эспер АҚШ армиясини Германиядан олиб чиқиш режалари "иложи борича тезроқ" амалга оширилиши кераклигини айтган. Бироқ АҚШнинг ГФРдаги контингентини қисқартириш бўйича аниқ чоралар кўрилмаган.

Киритилди: 04:00 06.02.2021. Ўқилди: 2160 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда