Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Бахтсиз ҳодиса сабабли, жароҳат олган фуқарога компенсация пуллари ундириб берилди

Бахтсиз ҳодиса сабабли, жароҳат олган фуқарога компенсация пуллари ундириб берилди

Бугунги кунда, қонун устуворлигини таъминлаш ва фуқароларимизнинг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиш, компенсация ва моддий зарарларни ундириб бериш, Бюро органлари олдидаги муҳим вазифалардан биридир.

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, “NOKIS TEMIR BETON BUYUMLARI ZAVODI” МЧЖда ўз хизмат вазифасини бажараётган пайтида бахтсиз ҳодиса орқали жароҳат олган Нукус шаҳрида яшовчи Р.Д.га ҳар ойда тўланиши лозим бўлган компенсация пулларини тўлаб беришни сўраган.

Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро суди томонидан ушбу даъво ариза қаноатлантирилиб, жабрланувчи Р.Д.нинг фойдасига 49 млн. 111 минг сўм ундириш ҳақида қарор қабул қилинган.

Ушбу қарор бўйича бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздор жамиятнинг асосий банк ҳисоб рақамлари, шунингдек қарздорга тегишли бўлган жами 12 та автотранспорт воситаларига банд солинган.

Шунинг оқибатида, қарздорнинг банк ҳисоб рақамидан ўз хизмат вазифасини бажараётган пайтида бахтсиз ҳодиса сабабли жароҳат олган Р.Д.га 49 млн. 111 минг сўм тўлаб берилган.

Киритилди: 07:16 11.07.2024. Ўқилди: 2671 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!