Шу йилнинг 11 июль куни Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Афғонистоннинг мамлакатимиздаги элчиси Абдул Ғаффор Теравий билан учрашув ўтказди.
Учрашувда икки томонлама ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдик.
Биз Афғонистонда барқарор ривожланишни доимо қўллаб-қувватлаймиз. Афғонистонни минтақавий ва глобал таъминот занжирларига интеграция қилиш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Шубҳасиз, иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш, ўзаро боғлиқликни кучайтириш ва фаол шерикликни илгари суриш кенг минтақамизда барқарорлик ва фаровонликка хизмат қилади, — деб ёзади ТИВ раҳбари ўзининг Телеграм каналида.