«Бавария» УЕФА клублар рейтингида биринчи ўринга кўтарилди.
Рейтингнинг бугунги янгиланишидан сўнг Мюнхен клуби «Реал»ни ортда қолдириб, пешқадамга айланди. Бу «Бавария»нинг Чемпионлар лигаси 1/4 финалида Мадрид клуби устидан қозонган ғалабасидан (2:1, 4:3) сўнг юз берди.
Қайд этиш лозимки, «Бавария» ҳам сўнгги беш йиллик еврокубоклардаги натижаларни ҳисобга олувчи анъанавий УЕФА рейтингида, ҳам 10 мавсумлик рейтингда пешқадамлик қилмоқда.
Сўнгги 5 мавсум учун УЕФА клублар рейтингининг Топ-10 талиги:
«Бавария» – 146,500
«Реал» – 144,500
«Ливерпуль» – 130,000
«Интер» – 127,000
«ПСЖ» – 126,500
«Манчестер Сити» – 125,500
«Арсенал» – 113,500
«Барселона» – 113,250
«Байер» – 105,000
«Атлетико» – 103,750