Бугун 4 июль, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

“Бавария”нинг ўзи Киммихдан тезроқ қутулмоқчи

“Бавария”нинг ўзи Киммихдан тезроқ қутулмоқчи

Киммихнинг Мюнхен клуби билан шартномаси келаси ёзда якунига этади. Футболчи “Бавария” билан шартномани узайтиришни истамаган.

Шу сабабли, мюнхенликлар ярим ҳимоячини текинга қўйиб юборишдан кўра, бу йил 30-40 миллион еврога сотишни афзал кўрмоқда. 29 ёшли хавбекнинг трансфер бозоридаги нархи эса 50 миллион еврони ташкил қилади.

Агар клубга яхши таклифлар тушмаса, Киммих яна бир мавсум жамоада қолади ва 2025 йилнинг ёзида жамоани эркин агент сифатида тарк этади.

Sky Sport хабарига кўра, футболчи фақат "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Арсенал", "Реал" ёки "Барселона"га ўтиш ҳақида ўйламоқда.

Ўтган мавсумда Бундеслигада Киммих 28 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 09:01 27.06.2024. Ўқилди: 473 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!