Бугун 23 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Башар Асад сиртдан ўлим жазосига ҳукм қилинди

Башар Асад сиртдан ўлим жазосига ҳукм қилинди

Сешанба куни Дамашқ суди Сурия собиқ президенти Башар Асадни инсониятга қарши жиноятлар ва уруш жиноятларида айбдор деб топди, деб хабар бермоқда Associated Press.

Суд қарорига кўра, Асад сиртдан ўлим жазосига ҳукм қилинди.

Ундан ташқари, Асад даврида Дера вилоятидаги сиёсий хавфсизлик бўлинмасини бошқарган собиқ президентнинг амакиваччаси Атеф Нажиб ҳам қасддан одам ўлдириш ва қийноққа солишда айбдор деб топилди.

Агентликнинг таъкидлашича, Нажиб ҳукм чиқарилаётган пайтда панжара ортида қамоқхона кийимида турган. Суд унга нисбатан ўлим ҳукмини ҳам чиқарган

Маълумот учун, 2024 йил декабрида Дамашқда ҳокимият қуролли мухолифат қўлига ўтган. Асад Сурия президенти лавозимини ва мамлакатни тарк этди. Шундан сўнг мамлакат президенти лавозимини Аҳмад аш-Шараа эгаллаган.

Киритилди: 14:52 11.08.2026. Ўқилди: 1621 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!