Бугун 2 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Башар ал-Ассад режими Суриянинг муҳим ҳудудлари устидан назоратни йўқотмоқда

Башар ал-Ассад режими Суриянинг муҳим ҳудудлари устидан назоратни йўқотмоқда

Бешинчи кундирки, суриялик исёнчилар илгари Башар ал-Ассад режими қўшинлари тасарруфида бўлган ҳудудларни эгаллаб, шиддат билан олға силжимоқда. Шу тариқа, бир неча кун ичида мухолиф гуруҳлар кучлари икки миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилувчи йирик Ҳалаб шаҳри ҳамда бошқа юзлаб аҳоли пунктларини назорат остига олди.

Исёнчилар Алеппо устидан назоратни мустаҳкамлаган ҳолда стратегик ҳудудларни, жумладан Хонасер шаҳрини ҳам эгаллаб олдилар. Бундан ташқари, улар Ҳомс ва қирғоқ ўртасидаги муҳим транспорт пункти бўлган Хама шаҳри чегараларига яқинлашдилар.

Сурия пойтахти Дамашқ ҳамон Асадга содиқ қўшинлар назоратида. Бироқ мамлакат жанубидаги Дара ва Сувайда минтақаларида мухолиф гуруҳлар билан режим кучлари ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда. Айни пайтда ижтимоий тармоқларда Асад вакиллари ва Туркия расмийлари ўртасида Анталиядаги музокаралар ҳақида тасдиқланмаган маълумотлар тарқалмоқда.

Сурия етакчиси назарида иттифоқчилар томонидан қўллаб-қувватловнинг заифлашиши туфайли вазият янада оғирлашмоқда. Бир пайтлар Алеппода ҳукмрон куч бўлган рус қўшинлари ҳозир Украинада тўпланган, Эрон жангарилари ва Ҳизбуллоҳ эса бошқа можаролар туфайли заифлашган. Россия авиацияси минтақада ҳужумларни қайта бошлаган бўлсада, ҳарбий таҳлилчиларга кўра, унинг ресурслари кескин чекланган.

Киритилди: Бугун 00:36. Ўқилди: 766 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!