"Барселона" мураббийлар штаби жароҳат олган ярим ҳимоячи Френки де Йонг халқаро танаффус якунланганидан кейин, 8 октябрга қадар тўлиқ тикланишини кутмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.
Манба маълумотига кўра, агар ноқулайлик ёки жароҳат қайталаниши билан боғлиқ асоратлар юзага келмаса, футболчи шу муддатда сафга қайтиши мумкин.
29 ёшли ярим ҳимоячи клуб ўйинларидан бўш вақтдан фойдаланиб, ўзи танлаган консерватив даволаш курсини тўлиқ якунлашни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Нидерландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси 2026 йилги жаҳон чемпионати вақтида ўнг тиззасининг медиал коллатерал боғлами узилиши жароҳатини олган.
Де Йонг 2019 йил ёзидан бери "Барселона" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.