Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Барселона" ярим ҳимоячиси Лонлон клубига ўтиши мумкин

"Барселона" ярим ҳимоячиси Лонлон клубига ўтиши мумкин

"Барселона" ярим ҳимоячиси Френк Кессьэ қишки трансфер ойнасида "кўк-анорранглилар" сафини тарк этиши мумкин.

Аввалроқ футболчининг агенти Италия чемпионатига қайтиш ҳақидаги миш-мишларни рад этиб, Кессьэ каталонияликлар сафида бахтли эканини таъкидлаганди. Шунга қарамай, 25 ёшли ивуарлик футболчининг "Камп Ноун"ни тарк этиши эҳтимоли жуда юқорилигича қолмоқда ва футболчини сотиб олмоқчи бўлган клублар рўйхати ортиб бормоқда.

Sport нашрининг хабарига кўра, "Тоттенхэм" футболчини сотиб олмоқчи. Шу билан бирга, "кўк-анорранглилар" Френк билан хайрлашишга қарши эмаслиги таъкидланган.

Киритилди: 16:17 07.12.2022. Ўқилди: 1133 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!