«Спортинг» клуби бош мураббийи Рубен Аморим катта эҳтимол билан ёзда «Барселона» устозига айланади.
"The Independent" тарқатган хабарга кўра, Хави истеъфога чиққач, айнан Аморим «Барса»да иш бошлайди. Томонлар ўзаро ҳамкорлик борасида келишувга эришишга яқин туришибди.
Маълумот ўрнида. Ушбу мутахассисга «Ливерпуль» ва «Бавария» клублари томонидан ҳам қизиқиш бор.