Бугун 12 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

«Барселона» «Реал»га қарши ўйиндан рекорд миқдорда фойда олди

«Барселона» «Реал»га қарши ўйиндан рекорд миқдорда фойда олди

Яқинда бўлиб ўтган «эл-класико»да «Барселона» Мадриднинг «Реал» клубини мағлуб этиб, чемпионликни нақд қилди. Бироқ ушбу учрашув каталонияликлар раҳбарияти учун нафақат ғалаба, балки бошқа жиҳати билан ҳам қувонарли бўлди.

Катта ўйин — катта даромад демакдир, аммо «блауграна» учун бу галги тушум рекорд даражага етди. As нашрининг хабарига кўра, Каталония клуби «Реал» билан ўйиндан 16,4 млн евро ишлаб топган. Тўғри, бу рақам ҳали якуний эмас, бироқ у камаймаслиги аниқ. Агар рақамлар ўзгарса, фақат ўсиш томонга ўзгариши мумкин, чунки «Камп Ноу»даги барча даромад манбалари ҳали тўлиқ ҳисоблаб чиқилмаган.

Клуб бош директори Манель Дель Рио ўйиндан олдин таъкидлаганидек, ўтган йили «Барселона»нинг даромади 14 млн еврога бироз етмаган эди. Жорий фойданинг 80 фоизини эса абонемент эгалари ва индивидуал чипта сотиб олган мухлислар таъминлади.

Киритилди: Бугун 16:53. Ўқилди: 268 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!