Ла Лиганинг иккинчи даврасидан ўрин олган «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги учрашув май ойида бўлиб ўтади. Испан футболи грандлари айнан қайси куни ва соат нечада майдонга тушиши маълум бўлди.
«Барселона» ва «Реал» жамоалари якшанба куни, 10 май санасида ўзаро тўқнаш келишади. Учрашувнинг бошланиш ҳуштаги Тошкент вақти билан тунги соат 00:00 да (шанбадан якшанбага ўтар кечаси) янграйди.
Ушбу «Эл-Класико» Испания чемпионатининг 35-тури доирасида бўлиб ўтади. Мазкур ўйин чемпионлик тақдирини ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Ҳозирда «Барселона» Ла Лигада 73 очко билан пешқадамлик қилмоқда. «Реал» эса 69 очко билан иккинчи.