«Милан» қанот ҳужумчиси Рафаэл Леау «Барселона»га ўтмайдиган бўлди. Бу ҳақда Diario SPORT нашри хабар бермоқда.
Манба берган маълумотларга кўра, «кўк-анорранглилар»га Леауни арзонлаштирилган нархда сотиб олиш таклиф қилинган, бироқ клуб эндиликда футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмаяпти. «Барселона» раҳбарияти таркибда қанот футболчилари етарли деб ҳисоблайди, шу сабабли Леаунинг трансферига эҳтиёж йўқ.
Жорий мавсумда 26 ёшли португалиялик футболчи барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 25 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Нуфузли Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Леаунинг трансфер қиймати 65 миллион еврони ташкил этади.